19:40 30 Апрел 2017
Эфир
Певица Юлдуз Усманова

Президент Юлдуз Усмоновага улкан гулдаста совға қилди

© Официальный сайт Юлдуз Усмановой
Маданият
Ҳавола олиш
196824

"Президентдан гуллар тўла сават. Примадонна Юлдуз Усмонова учун қимматли совға", деб ёзилади хонанданинг саҳифасида

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Истиқлол" санъат саройида концерт дастурини тақдим этаётган Юлдуз Усмоновага улкан гулдаста совға қилди. Бу ҳақда хонанда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"Президентдан гуллар тўла сават. Примадонна Юлдуз Усмонова учун қимматли совға", деб ёзилган саҳифада. Лекин кейинроқ ушбу сурат саҳифадан олиб ташланди.

Хонанданинг расмий сайтида ёзилишича, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг "Эй, азиз инсон" деб номланган концерт дастури катта шов-шувлар билан ўтмоқда. Яқин ва узоқ мамлакатлардан унинг мухлислари концерт дастурини томоша қилиш учун ташриф буюришмоқда.

18 апрель кунги концерт дастурини АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен хоним ҳам мароқ билан томоша қилди. АҚШ элчиси концерт сўнгида хонандани қутлар экан, "Юлдуз Усмонова, сиз жуда зўр", деди ўзбек тилида.

Асосий мавзулар