08:23 24 Ноябр 2017
Эфир
Хонанда Лола Йўлдошева

Шоу-бизнесмас, тўй-бизнес: Лола Йўлдошева ўзбек санъаткорларини танқид қилди

© instagram / lolaofficial_
Маданият
Ҳавола олиш
229293

Лоланинг фикрича, ҳозир артистларнинг ҳаммаси бизнес билан шуғулланади, тўй-бизнеси билан. Шоу-бизнес дунёси тўйлар бошқарувида бўлгани учун ўзбек санъаткорлари ҳақиқий мусиқани яратишдан қўрқишади

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбек хонандаси ўз Instagram ида 2002 йилги концерти видеоси билан бўлишди.

"Мен қараб туриб ўз кўзларим ва қулоқларимга ишонгим келмасди. Мен 16 ёшдаман! Мамлакатнинг бош саҳнаси! Менинг қорним очиқ! Кўйлагимнинг "разрези"(йиртиғи демоқчи, таҳр.) қулоғимгача! Ўсмирлик максимализми уфуриб турибди! Ва ўша вақтда ҳеч ким менга тош отишни хаёлига ҳам келтирмаган", — дея изоҳ қолдирган хонанда ўзининг "Келажакка қайтиб", деб номлаган постида.

Хонанданинг фикрича, шоу-бизнес Ўзбекистонда 15 йилга оқсаяпти.

"Биз таназзулга юз тутдик. Бизга қўшилиб тингловчиларимиз ҳам. Ва 15 йил олдин эга бўлган даражамизгача ижод ва яна ижод қилмоғимиз, бу турғунликни синдиришимиз ва яна синдиришимиз лозим.

Биз ўша вақтда яратган мусиқани айтмайсизми! Хилма-хил йўналишлар мавжуд эди ва олға суриларди. Ҳозир эса артистларнинг ҳаммаси бизнес билан шуғулланади, тўй-бизнеси билан! Ҳақиқий мусиқани яратишдан қўрқишади. Одатий ҳолат доирасидан чиқишга қўрқишади. Чунки шоу-бизнес дунёсини — тўйлар бошқаради!".

Хонанда мамлакатда рўй бераётган ўзгаришлар туфайли иш ўлик нуқтадан силжиб, "ўғирланган қўшиқ ва маънавий тушкунлик руҳидаги клипларга барҳам берилишига" умид билдирган.

Лола Йўлдошеванинг "тўй-бизнеси" ҳақидаги фикрларига қўшилиш мумкин. Бундай ҳолат бор, буни инкор этиб бўлмайди. Аммо ўзини мисол келтиришдан олдин хонанда чуқур ўйлаб кўриши керак эди. Жуда чуқур. "Бу сизга саҳнада туриб олиб, белдан пастини ликиллатиш эмас ахир".

"Боши билан ижодга шўнғигани" учун Лола Йўлдошева ўша 2002 йилги концертида саҳнага деярли яланғоч югуриб чиққандир, эҳтимол…

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар