20:36 20 Ноябр 2017
Эфир
Узбек в национальной одежде

Тожикистонда илк марта Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

© ИА «Жахон» / Анвар Ильясов
Маданият
Ҳавола олиш
159 0 0

Ўзбек санъат усталари тожикистонлик ҳамкасблари ва Душанбе, Қўрғонтепа ҳамда яқин-атрофдаги туманлар аҳолиси билан учрашадилар

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Икки мамлакат мустақилликка эришганидан буён илк марта 9-12 май кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон маданият ишлари вазири Шамсиддин Орумбекзодага асосланиб.

"Концерт дастурлари Душанбе ва Қўрғонтепада бўлиб ўтади, ўзбек санъат усталари гуруҳи 55 нафар таниқли хонанда ва созандалардан ташкил топган", — деди Орумбекзода.

Унинг сўзларига кўра, расмий очилиш маросими 10 май куни Садриддин Айний номидаги давлат опера ва балет театрида бўлиб ўтади. Маданият кунлари доирасида ўзбек санъат усталари тожикистонлик ҳамкасблари ва Душанбе, Қўрғонтепа ҳамда яқин-атрофдаги туманлар аҳолиси билан учрашадилар.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг ўрталарида Душанбеда 25 йил ичида илк марта Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 160дан ортиқ ўзбек ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар. Шунингдек, ўша кунлари бўлиб ўтган тожик-ўзбек бизнес форумида томонлар 50 милллион доллар қийматидаги келишув ва шартномаларни имзоладилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар