06:11 23 Июл 2017
Эфир
Красная дорожка Каннского кинофестиваля: поцелуи, наряды и Вуди Аллен

Ўзбекистонлик талаба суратга олган фильм Канн кинофестивалида намойиш этилади

© AFP / Antonin THUILLIER
Маданият
Ҳавола олиш
23420

Фильмда ўзбек актёрлари Карим Мирҳодиев, Раъно Шодиева ва россиялик актёр Дмитрий Дюжев суратга тушган

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Мухлиса Азизова суратга олган "У" номли фильм 70-Канн халқаро кинофестивалининг қисқа метражли фильмлар йўналишида намойиш этилади. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.

Фильм режиссёри Мухлиса Азизова Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси бўлиб, картина Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида суратга олинган.

Фильмни суратга олиш ишлари февраль ойида бўлиб ўтди. Унда ўзбек актёрлари Карим Мирҳодиев, Раъно Шодиева ва россиялик актёр Дмитрий Дюжев суратга тушган.

Фильм Она студентки М.Азизовой
Фильм "Она" студентки М.Азизовой

8 май куни бўлиб ўтадиган фильм тақдимотида иштирок этиш учун Тошкентга Дмитрий Дюжев ташриф буюради. Актёр Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари учун мастер-класс ўтказади. Шунингдек, унинг Ўзбекистон Рус академик драма театрида "Евгений Онегин" моноспектаклини ижро этиши режалаштирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар