06:11 23 Июл 2017
Эфир
Ошский узбекский академический музыкально-драматический театр имени Бабура

Ўзбекистон Ўш театрига 30 минг долларлик либос ва декорациялар тақдим қилди

© Foto: Зульфия Тургунова
Маданият
Ҳавола олиш
9110

Театр жамоаси июнь ойида Андижонда спектакль намойиш этишни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театрига "Бобурнинг руҳий изтироби" спектакли учун умумий қиймати 30 минг долларга яқин бўлган либос ва декорациялар совға қилди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, барча декорациялар ўрнатиб бўлинган.

Ўтган йили расмий Тошкент "Бобурнинг руҳий изтироби" спектаклини саҳналаштириш таклифини берганди.

Жамоа ишга киришган ва июнь ойида спектаклни Андижон шаҳрида намойиш этишни режалаштирмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар