17:55 22 Август 2017
Эфир
Дмитрий Дюжев, россиялик киноактер

Дмитрий Дюжев Ўзбекистонда бўлажак актёр ва режиссёрлар учун мастер-класс кўрсатди

Sputnik / Стрингер
Маданият
Ҳавола олиш
114 0 0

Россиялик таниқли кино ва театр актёри, кинорежиссер Дмитрий Дюжев Ўзбекистон давлат ва саньат институти тингловчилари учун малака ошириш дарсини ўтказди.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Бугун Тошкентда қисқа метражли "У" номли кинофильм тақдимоти бўлиб ўтади. Мазкур фильм Канндаги 70-халқаро кинофестивалида иштирок этади.

Мазкур кинофильмда бош қаҳрамон ролини ижро этган россиялик актёр, кинорежиссёр Дмитрий Дюжев Тошкентга ташриф буюрди. Дюжев Ўзбекистон давлат ва санъат институти тингловчилари учун мастер-класс ўтказди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Дюжевни институт маъмурий биноси олдида ушбу фильм режиссёри Мухлиса Азизова ва Дюжев билан фильмда биргаликда рол ижро этган актриса Раъно Шодиева ҳамда институт проректори Давлат Муллажонов кутиб олдилар.

Мастер-класс аввалида иштирокчиларга "У" кинофильми намойиш этилди. Дюжев билан учрашув 2 соатдан ортиқ давом этди. У актёрлик ва режиссёрлик касбининг ижобий ва салбий томонлари ҳамда ушбу касб сирлари ҳақида ўртоқлашди. Шахсий тажрибаси ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик таниқли кино ва театр актёри, кинорежиссёр, "Бригада", "Жмурки", "Остров" каби ўнлаб фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси Муҳлиса Азизованинг ишчи номи "У" (Она) номли янги қисқа метражли бадиий фильмида суратга тушган эди.

Фильмда таниқли киноактриса Раъно Шодиева ҳам иштирок этган.

Мухлиса Азизованинг "У" номли картинаси Канн кинофестивалига юборилган. Фильм бугунги кун кишиларининг маънавий олами, ҳаётий мақсадлари ҳамда муаммоларини илгари суради.

Воқеа марказида севимли аёлининг вафотидек оғир фожиани бошдан кечирган инсон тарихи гавдаланади. Ўтмиш хотиралари, ҳаётидаги қалб жароҳатлари уни сўнгги имкон сари бошлайди.

"У" номли кинофильмининг тақдимоти бугун Тошкентда Ўзбекистон академик рус драма театрида бўлиб ўтади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар