17:54 22 Август 2017
Эфир
Президент Республики Узбекистан Ислам Каримов

Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун танлов эълон қилинди

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Маданият
Ҳавола олиш
27810

Танлов шартига кўра, унда профессионал рассомлар иштирок этишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон Санъат академияси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун танлов эълон қилди.

Танлов шартига кўра, унда профессионал рассомлар иштирок этишлари мумкин. Расмларнинг ўлчамлари эркин танланади.

Тайёр ишлар шу йилнинг 31 июлига қадар Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 4-уйда жойлашган Тошкент фотография уйида қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Санъат академиясининг мукофотлари билан тақдирланади.

Илгарироқ Ислом Каримовнинг ҳайкалини яратиш бўйича танлов эълон қилинган ва унда ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб бўлганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар