Ўзбек ТВнинг собиқ раҳбари янги лавозимга тайинланди

© PixabayҲужжатларни имзоланиши
Ҳужжатларни имзоланиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алишер Ходжаев Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини 2005 йил 13 апрелдан 2017 йилнинг февралига қадар бошқарган

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, МТРК собиқ раиси Алишер Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосарлигига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қўмита Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Республика байналмилал маркази ҳамда дўстлик жамиятлари ва хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқалар кенгаши негизида ташкил этилганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0