07:35 22 Июл 2017
Эфир
Ленинград гуруҳи солисти Сергей Шнуров

Сергей Шнуров Марказий Осиёлик мигрант билан рэп куйлаш ниятида

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Маданият
Ҳавола олиш
274 0 0

Қўшиқчи мигрантларга "гапириш имкониятини ҳадя этмоқчи"лигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. "Ленинград" гуруҳи солисти Сергей Шнуров Марказий Осиёдан келган рэпер-мигрантга ўз жамоаси сафидан ўрин ажратмоқчи эканлигини маълум қилди.

Сотрудник российской полиции
Фото: В.Н. Горелых, предоставлено пресс-службой ГУМВД по Свердловской области
Бу ҳақда "Дождь" телеканали хабар берди.

Шнуровнинг сўзларига кўра, у анчадан буён жамоасида айнан ўзбек ёхуд тожик миллатига мансуб хонанда бўлишини орзу қилиб келар экан.

"Мен анчадан буён бир ғоя туғилган: мен ўз гуруҳимга тожик рэперни қабул қилиб, гастарбайтер-рэпни ташкил қилмоқчиман. Негаки гастарбайтерлар кўп, биз ҳаммамиз уларни биламиз, биз улар билан мулоқот қиламиз ва уларнинг ҳам айтилмай қолаётган гаплари кўп. Бу одамлар қандай ҳаёт кечиришлари биз учун қоронғу. Бу биз учун жуда қизиқ, ахир улар бутун бошли ижтимоий қатламни ташкил қилади. Шу боис, ғоя бор, аммо ҳозирча тожикни топганим йўқ", — деб ҳикоя қилган Сергей Шунров.

Бошловчиларнинг, "Сизга мабодо тожик эмас, ўзбек миллатига мансуб ижрочи қўнғироқ қилиб қолса, у ҳолда қандай йўл тутасиз?", — деган саволига Шнуров бу муҳим эмаслигини, у "шарқ" миллатига мансуб ҳар қандай ижрочи билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

"Ленинград" гуруҳи 20 йилдан ортиқ муддатдан буён мавжуд бўлиб, ўзининг безорилик йўналишидаги қўшиқлари билан машҳур. Гуруҳ қўшиқлари орасида кўпинча ахлоқ-одобга тўғри келмайдиган сўзлар ишлатилади.

Асосий мавзулар