“Ўзбеккино” ишлаб чиқарадиган бадиий ва мультфильмлар сони оширилади

© PixabayКинопленка
Кинопленка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбеккино” миллий агентлиги учун давлат буюртмасига асосан ишлаб чиқариладиган бадиий фильмлар сонини 2018 йилда 20 та, 2020 йилда 30 тага, мультипликацион фильмлар сонини эса 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб 50 тага етказиш режалаштирилмоқда

TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таниқли маданият намояндалари, атоқли шоир ва адиблар, театр, кино, мусиқа санъати соҳасининг атоқли ҳамда ёш вакиллари, санъатшунос олимлар, журналистлар билан учрашди.

Учрашувда “Ўзбекфильм”, “Қорақалпоқфильм” киностудияларини таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базасини кучайтириш, энг замонавий технологиялар билан таъминлашни кўзда тутадиган Президент қарори тайёрланаётгани эълон қилинди.

Бу ҳужжатга кўра, “Ўзбеккино” миллий агентлиги учун давлат буюртмасига асосан ишлаб чиқариладиган бадиий фильмлар сонини 2018 йилда 20 та, 2020 йилда 30 тага, мультипликацион фильмлар сонини эса 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб 50 тага етказиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Агентлик ҳузурида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси тузилади.

Янгиликлар лентаси
0