07:16 17 Октябр 2017
Эфир
Мадина Рашидова

Ўзбекистонлик икки қиз “Коинот табассуми 2017” халқаро танлови финалига чиқди

© smileuniverse
Маданият
Ҳавола олиш
596 0 0

Танлов ғолибаси пул мукофотидан ташқари, турли ижтимоий лойиҳаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Тошкентлик Лайло Мусаева ва Мадина Рашидова “Коинот табассуми 2017” халқаро танлови финалида Ўзбекистон номидан қатнашади. Бу ҳақда танлов расмий саҳифасида эълон қилинди.

Лойиҳанинг асосий вазифаси сайёрадаги турли халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш бўлиб, унда ижтимоий мавқеидан қатъи назар 18 ёшдан катта қизлар ва аёллар иштирок этишлари мумкин.

Лайло Мусаева
Лайло Мусаева

Августда барча финалчилар аниқланганидан сўнг, ҳакамлар сайёрамизнинг учта энг гўзал табассум соҳибаларини аниқлайди. Танлов ғолибаси пул мукофотидан ташқари, турли ижтимоий лойиҳаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Асосий мавзулар