Маданият вазирлиги раҳбарияти ўзгарди

© upl.uzСайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич
Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маданият вазири этиб Бахтиёр Сайфуллаев унинг биринчи ўринбосари этиб Озодбек Назарбеков тайинланди.

ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Ўзбекистон  маданият вазири этиб Бахтиёр Сайфуллаев тайинланди.  Собиқ вазир Муратов Махмуд Мўминович ушбу йилнинг феврал ойида раҳбарликка тайинланган эди.

Народный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон
Озодбек Назарбеков "Ёшлар" телеканали директорлигидан кетди

Бахтиёр Сайфуллаев 2012 йилдан буён Маннон Уйғур номли Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ректори лавзимида ишлаб келган эди. Ундан олдин эса, 2005 йилдан буён  маданият ва спорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 8 августда эълон қилинган қарорига мувофиқ маданият вазир бир вақтнинг ўзида Давлат консерваторияси ректори вазифасини ҳам бажаради.

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавзимига хонанда Озодбек Назарбеков тайинланди. Озодбек Назарбеков бундан бир неча кун олдин “Ёшлар телеканали” директори лавозимидан, ўз хоҳишига кўра, озод қилинган эди.

Gazeta.uz хабарига асосан нашри.

Янгиликлар лентаси
0