Ўзбекистон ҳар йили 2 миллиард сўмга санъат асарлари сотиб олади

© Фото из личного архива Майрам КузыбаевойКартина художника Кузыбаева "Алишер Навои и султан Хусейн Байкаро"
Картина художника Кузыбаева Алишер Навои и султан Хусейн Байкаро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайси асарлар харид қилишга муносиб эканини Маданият вазирлиги томонидан махсус сайланадиган Бадиий экспертлар кенгаши ҳал қилади.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон санъат асарлари сотиб олишга ҳар йили 2 миллиард сўмдан ажратади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу чоралар президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш чоралари тўғрисида"ги қарори доирасида амалга оширилмоқда.

Мустақиллик йилларида яратилган, бадиий қиймати юқори бўлган санъат асарларини сотиб олиш Давлат бюджети ҳамда "Ўзвиносаноатхолдинг" ҳисобидан амалга оширилади. 2019 йилдан бошлаб ушбу мақсад учун ажратилаётган маблағ энг кам иш ҳақи миқдори ўсишига қараб ошириб борилади.

Санъат музейида 20га яқин экспонатлар реставрация қилинмоқда

Айнан қайси санъат асарлари харид қилишга муносиб эканини Маданият вазирлиги томонидан сайланадиган Бадиий экспертлар кенгаши ҳал қилади.

Ўз навбатида маданият ва санъат соҳасида ишлаётганлар ҳам қўшимча рағбатлантирилмоқда. 2018 йилнинг 1 январидан уларга бериладиган имтиёзлар Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоларига бериладиган имтиёзлар билан тенглаштирилди. Хусусан, санъат соҳасида фаолият юритаётганлар ҳар ой энг кам иш ҳаққининг 4 баравари миқдорида қўшимча тпул маблағлари олишади.

Ўзбекистон Бадиий академияси учун яна бир қувончли ҳол — Академия яқин орада Камолиддин Беҳзод номли Миллий рассомлик ва дизайн институти ичида жойлашган янги бинога кўчиб ўтади. Ушбу бинода рассомлар ижоди учун устахоналар ҳам мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0