Хоразм барчани рақс фестивалига чорламоқда

© Туризм Қўмитаси матбуот-хизматиХоразмда "Рақс сеҳри" фестивали
Хоразмда Рақс сеҳри фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўмита барча санъат шайдоларини мазкур фестивалга таклиф қилиб қолган

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг ўзига хос бетакрор миллий рақс санъатини бутун дунёга намойиш этиш ва вилоятимизда "Арт" туризмини ривожлантириш мақсадида, жорий йилнинг 7-9 сентябр кунлари Хива шаҳри "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида навбатдаги "Рақс сеҳри" халқаро фестивали ўтказилади, деб хабар қилди Туризм қўмитаси матбуот-хизмати.

Фестивалда чет эл рақс гуруҳлари, Республикамиз вилоятларидан турли рақс гуруҳлври ва ансамбллар иштирок этади.

Сайкал Жумалиева - Ижтимоий тармоқлардан олинган сурат - Sputnik Ўзбекистон
Бейонс каби рақс тушаётган қирғизистонлик Сайкал ижтимоий тармоқлар "юлдузи"га айланмоқда
Фестивал доирасида, турли рақслар ва рақс усталари томонидан турли мастер класслар, ижодий учрашувлар, фольклор гуруҳлар ва ансабллар чиқишлари, аниматсион шоулар, саҳналаштирилган томошалар, қўғирчоқ театрлари томошалари, ҳунармандлар кўргазмалари, миллий таомлар ва миллий либослар кўргазмалари, миллий халқ ўйинлари бўйича мусобақалар (қўчқорлар ва хўрозлар жанги), тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси ҳамда "Ўзбекистон рақс санъати тарихи" фотокўргазмаси ташкил этилади.

Қўмита барча санъат шайдоларини мазкур фестивалга таклиф қилиб қолган.

Янгиликлар лентаси
0