Мирзиёев "Шайтанат" муаллифини "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотлади

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Мустақиллик байрами олдидан бир гуруҳ инсонларни мукофотлади. Жумладан, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси "Меҳнат шуҳрати", гимнастикачи Оксана Чусовитина эса "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланди

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 26 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев биринчи ва иккинчи даражали давлат мукофотларини топширди
Фахрий унвон ва орденлар ушбу соҳа вакилларига Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятни тиклаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки тақдим этилган.

Мукофотланганлар:

"Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби" — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим Гафуров Ибрагим Усманов;

"Ўзбекистон Республикаси фан арбоби" — Назаров Бахтияр — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим; Негматов Сойибжон Содиқович — Ўзбекистон Фанлар академияси академиги;

"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" — Умиров Чори — Меҳнат фахрийси, бахши;

"Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми" — Садиков Марат Файзиевич — Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, график рассом

Анис Аляви - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев кардиолог Алявига давлат мукофотини топширди
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" — Кадиров Рауф Гафурович — Ўзбекистон давлат консерваторияси Мусиқий педагогика кафедраси профессори, мусиқашунос; Саттаров Зафар Рахмонович — Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабининг эркин кураш бўйича мураббийи;

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" — Маджнунова Рислик Таджибаевна — "Наманган ҳақиқати" газетаси бўлим мудири; Низаев Тимур Теджиевич — "Правда Востока" газетаси бўлим мудири.

Шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Чусовитина Оксана Александровна "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликка эса Меҳнат шуҳрати ордени тақдим этилган.

Рўйхатнинг тўлиқ шакли билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0