Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади

© Sputnik / Михаил ПалинчакИмзо чекиш
Имзо чекиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади, деб хабар қилинди Ўзбекистон президенти расмий сайтида.

Хабарга кўра, президент давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев "Шайтанат" муаллифини "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотлади
Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун Тошкент давлат юридик университетининг кафедра доценти Скрипников Николай Кузьмичга ва Бухоро транспорт прокурори Наимов Мэлс Иномовичга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист" фахрий унвони берилган.

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун:

Фарғона вилояти Қўштепа тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори Даминов Давлат Мамадалиевич; Миллий хавфсизлик хизмати ходими Жўраев Мажид Шарофович; Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири Коробоев Холиер Рамозанович; Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири  Турсунов Кадиржон Абдипаттаевич II даражали "Шон-шараф" ордени билан  тақдирланган.

Рўйхатнинг тўлиқ шакли билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0