14:58 22 Сентябр 2017
Эфир
Участница конкурса Ты супер! Танцы из Узбекистана

"Ты супер! Танцы" конкурсининг ўзбекистонлик иштирокчилари Москвани ҳайратда қолдирди

НТВ
Маданият
Ҳавола олиш
68610

Анастасия Молокова, Дурдона Эргашева ва Моника Додарбековалар "Ты супер! Танцы" кўрик танловининг иккинчи босқичига чиқишди.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. "Ты супер! Танцы" кўрик танловида қизлар хоразмча рақс ижро этиб жозибадор рақс, нафис ҳаракатлар ва шарқона ўзига хослик билан ҳайъат аъзоларини лол қолдиришди. Натижалар эълон қилинганидан кейин қизлар ўзларининг хурсандчилигини яшира олмадилар.

Участницы конкурса Ты супер! Танцы из Узбекистана
НТВ
Участницы конкурса "Ты супер! Танцы" из Узбекистана

Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда қизлар уларни қўллаб қувватлаётган барча ўзбекистонлик мухлисларига миннатдорлик билдиришди. Шунингдек улар ўзлари тарбия олаётган, Тошкент вилояти Бўка туманидаги болалар уйи ўқитувчиларига салом йўллашди.

“Биз ўз чиқишимиздан жуда хурсандмиз, лекин биз учун ушбу ғалаба кутилмаган бўлди. Ҳайъат аъзоларининг сўзлари ҳам бизни ҳайратда қолдирди. Энди фақат дам олиб, ғалабага хурсанд бўлиш қолди”, — деди Анастасия Молокова.

Sputnik ахборот агентлиги ва НТВ телеканали ҳамкорлигида ўтказилаётган "Ты супер! Танцы" кўрик танловиинг биринчи босқичи шанба куни, 2 сентябрда бўлиб ўтди. Унда 11 мамлакатдан 142 нафар иштирокчи қатнашди.

Асосий мавзулар