18:39 18 Ноябр 2017
Эфир
Лола Каримова-Тилляева с супругом Тимуром Тилляевым на 74-м Венецианском кинофестивале

Буюк Мирзо Улуғбек ҳақида фильм Венеция кинофестивалида нуфузли мукофот олди

© Facebook / Lola Karimova-Tillyaeva
Маданият
Ҳавола олиш
59701

Жаҳон киноси юлдузлари Винсент Кассель, Арманд Ассанте, Франциско Овалле иштирок этган фильмга Лола Каримова-Тилляева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тилляев кинопродюсерлик қилишган

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Халқаро Венеция кинофестивалида ўрта асрлар буюк алломаси ва мутафаккири Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи "Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильми "Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм" номинациясида нуфузли "Кинео" мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Лола Каримова — Тилляева ўз Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Фильм продюсерлари — Лола Каримова-Тилляева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тилляев, режиссёр — Баҳодир Юлдошев.

Лола Каримова-Тилляева с супругом Тимуром Тилляевым на 74-м Венецианском кинофестивале
Лола Каримова-Тилляева с супругом Тимуром Тилляевым на 74-м Венецианском кинофестивале

Режиссёр Баҳодир Юлдошев ушбу кинокартинада XV асрнинг буюк астрономи ҳамда Мовароуннаҳр ҳукмдори Мирзо Улуғбек ҳаётидаги фожиалар, мушкулотлар ва зафарларни акс эттиришга ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кинолента шу йилнинг июль ойида Женевада ушбу тарихий ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтган эди. Шунингдек, Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган кинофестивальда ҳам энг яхши ҳужжатли фильм сифатида ғолиб бўлган эди.

 

 

Асосий мавзулар