ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Сабина Мустаева "Польша овози" (The Voice of Poland) ёш хонандалар кўрик танловининг дастлабки босқичидан муваффақиятли ўтди, деб хабар қилмоқда kidsmusic.info портали.
Ўзбекистонлик ёш хонандаолдин Москвада "Голос.Дети" конкурсида ижро этиб ғалаба қозонган, "Run to You" қўшиғи билан саҳнага чиқди.
Сабина саҳнада қўшиқ ижро этганидан кейин барча мураббийлар унга юзланди. Сабина Польшанинг Afromental гуруҳи солистлари Томсон ва Барон исмли мураббийларни танлади.