00:27 22 Ноябр 2017
Эфир
Дни культуры Узбекистана в Таджикистане

Бугун Кремл саройида Ўзбекистон маданияти кунларига старт берилади

Маданият
Ҳавола олиш
289 0 0

Маданият кунлари 14 сентябр куни "Космос" концерт залида ўзбек ижрочиларининг концерти билан ниҳоясига етади.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Бугун Кремл давлат саройида концерт дастури орқали Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари очилади. Бу ҳақда Россия маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Тадбир икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилмоқда.

Кремл саройи саҳнасида "Ўзбекистон" ва "Навбаҳор" ашула ва рақс ансамбллари аъзолари, "Мақом" мусиқий халқ ансамбли, "Ўзбегим" гуруҳи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев раҳбарлигидаги ёшлар симфоник оркестри, Фаррух Зокиров бошчилигидаги "Ялла" вокал-чолғу ансамбли чиқиш қилади.

Ўзбекистоннинг етакчи опера солистлари Моцарт, Верди, Пуччини операларидан ариялар куйлашади ҳамда балетчилар людвиг Минкус мусиқаси асосида "Дон Кихот" асаридан парча намойиш этишади.

Бундан ташқари, Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида 13 сентябр куни Бутунроссия амалий безак ва халқ санъати музейида "Россия тўпламларида Ўзбекистоннинг маданий мероси" мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Музейда шу куни ўзбек санъат асарлари кўргазмаси ҳам очилади.

Маданият кунлари 14 сентябр куни "Космос" концерт залида ўзбек ижрочиларининг концерти билан ниҳоясига етади.

Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ўтказиладиган тадбирлар ташкилотчилари Россия ва Ўзбекистон маданият вазирликлари, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, "Росконцерт" ва Бутунроссия амалий безак ва халқ санъати музейидир.

Асосий мавзулар