02:18 22 Ноябр 2017
Эфир
Узбекский режиссер Зулфикар Мусаков

Зулфиқор Мусоқовнинг "Берлин-Оққўрғон" фильмини суратга олиш вақтинча тўхтатилди

© Foto: Из личного архива Зулфикара Мусакова
Маданият
Ҳавола олиш
87701

"Ўзбеккино" "Ўзбекфильм" киностудиясига шу йил суратга олина бошланган бир нечта бадиий фильмлар устида ишлашни 2018 йилнинг январ ойигача вақтинча тўхтатиб туришни тавсия этган

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Режиссёр Зулфиқор Мусоқов суратга олаётган "Берлин-Оққўрғон" фильми "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда режиссёр ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Мусоқовнинг ёзишича, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги 14 сентябр куни "Ўзбекфильм" киностудиясига шу йил суратга олина бошланган бир нечта бадиий фильмлар устида ишлашни 2018 йилнинг январ ойигача вақтинча тўхтатиб туришни тавсия этган.

Вақтинча тўхтатилган фильмлар орасида "Берлин-Оққўрғон" картинаси ҳам бор.

Режиссёр бунинг сабабини молиявий муаммолар, деб қайд этган.

"Шу кунларгача ижодий гуруҳ тайёргарлик ишларининг жуда катта фоизини амалга оширган эди. Барибир ойликсиз бўлса ҳам биз ишлаяпмиз… Ниятимиз холис, Худо хоҳласа, 2018 йилда фильм устида ишлар бошланиб, кузда томошабинларга тақдим этамиз", — деб ёзади Зулфиқор Мусоқов.

Узбекский режиссер Зулфикар Мусаков
© Foto: Из личного архива Зулфикара Мусакова

Илгарироқ режиссёр фильмда 1930 йилдан бошланиб 1939-, 1942-йиллар акс этганлигини, унда Сталин, Гитлер, Черчил, Гесс, Риббентроп, Молотов ва ўзбек қаҳрамонлари образи яратилганлигини билдирган ҳамда ушбу йил якунига фильм тайёр бўлишини айтганди.

Зулфиқор Мусоқов 1958 йилда 19 январда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1981 йилда Александр Островский номидаги Тошкент театр ва санъат институтини режесура факултетини, 1989 йилда сценарийчилар ва режиссёрлар олий курслари режиссура факультетини тамомлаган. 2006 йил 25 августда "Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби" фахрий унвони билан тақдирланган. Ижодкорнинг кўплаб фильмлари ўзбек киночилигининг ютуғидир.

 

Асосий мавзулар