12:37 17 Октябр 2017
Эфир
Социальные сети

Ўзбекистонда янги ҳимояланган мессенжер яратилди

© Sputnik/ Наталья Селиверстова
Маданият
Ҳавола олиш
44820

Ушбу дастур ташкилотнинг ички тармоғида тезкор хабар алмашишда қаттиқ ҳимояланган мессенжер сифатида фойдаланиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Дастурчилар миллий каталоги хабарига кўра, Ўзбекистонда янги кучли ҳимояланган мессенжер яратилган.

"ALOQA" мессенжери бу XMPP протоколи орқали тезкор хабар алмашув дастури бўлиб, у қуйидаги асосий модуллардан иборат: матнли хабарлар билан тезкор алмашиш модули, гуруҳларга хабар жўнатиш модули, Ўзбек/Рус/Инглиз тиллари модули, SIP протоколи бўйича овозли алоқа модули, R2R файл алмашиш модули, TLS шифрлаш модули, иш столини намойиш қилиш модули, конференциялар модули ва Active Directory (LDAP) ўзаро боғланиш модулларидан иборат.

Мессенжер мутахассислар Мусаев Руслан, Наврузов Қўлдош ва Нагай Даниил томонидан томонидан яратилган. Интеллектуал мулк агентлигида Aloqa дастури муаллифларига DGU 04613 рақамли гувоҳнома берилди.

Асосий мавзулар