12:39 17 Октябр 2017
Эфир
Флаг Японии

Япония Ўзбекистонга кадрлар тайёрлаш учун 2,3 млн $ ажратди

© Flickr/ mike george
Маданият
Ҳавола олиш
19910

Ушбу маблағ 15 нафар магистр ва 2 нафар докторларни 2018 йилда Япониянинг етакчи олийгоҳларида ўқитиш учун сарфланади.

TOШКЕНТ, 10 октябр — Sputnik. Япония ҳукумати Ўзбекистонга кадрлар тайёрлаш учун 2,3 млн долларлик беминнат грант ажратди деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу ҳақидаги келишув бугун Тошкентда Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Нобуаки Ито ва Давлат Инвестициялар қўмитаси раиси Азим Ахмедхўжаев томонидан имзоланди. Ушбу маблағлар 15 нафар магистр ва 2 нафар докторларни 2018 йилда Япониянинг етакчи олийгоҳларида ўқитиш учун сарфланади.

Япония элчихонаси вакиллари ушбу лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон келажаги учун жавобгар бўлган мутахассисларга керакли билимларни олиш ва улардан Ўзбекистон иқтисодини ривожлантириш учун фойдаланишда хизмат қилишига ишонч билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония турли соҳаларда бошқарув кадрлар тайёрлаш масаласида изчил ҳамкорликни йўлга қўйган. Япония бош вазири Синдзо Абенинг 2015 йилда ТОшкентга бўлган ташрифи давомида ушбу соҳада бир қатор келишувларга эришилган эди.

Ўзбекистонлик ёш давлат хизматчиларига Японияда ўқиш имконини бериш лойиҳаси 1999 йилдан бери амал қилиб келмоқда. Ўтган вақт давомида ушбу лойиҳа бўйича 300 дан ортиқ кадрлар ушбу дастур орқали Японияда ўқиб келган.

Асосий мавзулар