14:04 20 Октябр 2017
Эфир
Зрители сидят в кинотеатре

Тошкентда Тожикистон фильмлари намойиш этилади

© Sputnik/ Илья Питалев
Маданият
Ҳавола олиш
10110

Тошкентда 10-14 октябрда Тожикистон кунлари доирасида маҳсулотлар ярмаркаси ва фильмлар намойиши бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ушбу кунларда Тошкентда Тожикистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкентда 11 октябрдан Тожикистон маҳсулотлари ярмаркаси бошланган эди. Унда Тожикистондан 130 дан ортиқ корхоналар иштирок этмоқда.

12-14 октябрь кунлари эса Тожикистон маданий тадбирлари режалаштирилган. Шу муносабат билан юртимизга Тожикистон Маданият вазири биринчи ўринбосари Ибодулло Машрабов бошчилигидаги делегация ташриф буюрмоқда.

Маданият кунлари доирасида тожик филмлари намойиши режалаштирилган. Режиссер Н. Саидовнинг 2013 йилда суратга олинган “Акси йўқ кўзгу” фильми 12 октябрь соат 16:30да ва “Устоз” филми  13 октябрь, соат 17:30 да намойиш этилашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2017 йилдан бошлаб Тожикистон билан маданий ва иқтисодий алоқаларни жадал ривожлантириб бормоқда. Ушбу йилнинг 17-20 апрел кунлари Тожикистонда Ўзбекистон кунлари тадбири бўлиб ўтган эди. Унда 160дан ортиқ корхона маҳсулотлари намойиш қилинган ва ўзбек саҳна юлдузлари иштирокида концерт дастурлари бўлиб ўтган эди.

Асосий мавзулар