23:54 11 Декабр 2017
Эфир
Статуэтка премии Олтин Калам

Британиялик ёзувчига Ўзбекистоннинг "Олтин қалам" мукофоти топширилди

© uz24.uz
Маданият
Ҳавола олиш
16410

Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Каролина Пинк "Олтин қалам" мукофотига сазовор бўлди

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Буюк Британиянинг етакчи нашриётларидаги қатор туризм ва сайёҳликка бағишланган мақолалар ва "Самарқанд" китобининг муаллифи Каролина Пинкга (Эден) журналистика соҳасидаги "Олтин қалам" XII Миллий мукофоти топширилди.

мукофотни топшириш маросими Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, у Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, Британия туристларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини қондириш, қадимий тарихини, архитектура ва бошқа диққатга сазовор жойларни оммалаштиришга қаратилган аҳамиятли ҳиссалари учун мукофотланган.

Ёзувчи Ўзбекистонга бўлган алоҳида муносабати ва "Самарқанд" китобини нашр этишдаги муваффақиятини инобатга олиб, келгуси йили "Дастархан" деб номланган янги китоб ёзишни режалаштирмоқда. Ушбу китоб Ўзбекистоннинг ноёб анъаналари ва тарихига бағишланади.

Асосий мавзулар