03:43 14 Декабр 2017
Эфир
В Ташкенте показали спектакль про мигрантов

Тошкентда машҳур режиссер мигрантлар ҳақида спектакль қўйди

Андрей Тешаев
Маданият
Ҳавола олиш
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (56)
311 0 0

Ёлқин Тўйчиевнинг янги спектакли, томошабинни бугунги куннинг энг муҳим саволларидан бири - одамларни ўз юртини ташлаб кетишга нималар мажбур қилаётгани ҳақида ўйлантириб қўяди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик машҳур кинорежиссер, Ёлқин Тўйчиев “Дийдор” студия-теари саҳнасида, бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири бўлган, меҳнат мигрантлари ҳақида "Mono-Lock" номли спектакль қўйди.

Sputnik мухбири хабарига кўра, замонавий услубда яратилган ушбу спектакль, саҳнада бўлаётган ҳаракатларнинг маъносини тушуниш учун, томошабиндан чуқур диққат ва уйчанликни талаб қилади. Спектакль  бугунги кунда ўта муҳим бўлган бир қатор саволларни кўндаланг қўяди. Шундай саволлардан бири – одамларни ўз юртини тарк этишга нима мажбур қилади ва кейинчалик бу уларнинг тақдирига қандай таъсир кўрсатади?

В Ташкенте показали спектакль про мигрантов
Андрей Тешаев
"Mono-Lock" спектаклидан саҳна

Спектакль воқеалари узоқ қишлоқлардан бирида бўлиб ўтади. У ерда маҳаллий аҳолида на бирор иш на келажакка умид бор. Спектакль бош қаҳрамони Ҳалима, қишлоқнинг энг гўзал қизи, ўз муҳаббатидан воз кечиб, Германияга кўчиб кетишга ва у ерда немисга турмушга чиқишга мажбур бўлади.

Бунинг натижасида уни яхши кўрган йигити чуқур изтироб чекади. У маҳаллий вокзалда навбатчи бўлиб ишлайди ва Ҳалимани севишда давом этади. Яна бир бош қаҳрамон,  Ҳалиманинг отаси Абдурасул ҳам ўта мушкул аҳволда қолади. Турмуш ўртоғи вафот этган, қизи билан кўчиб кетиш учун ҳамма нарсасини сотган, фақат биргина эчкиси билан қолган Абдурасул – Ватанини ташлаб кета олмайди.

В Ташкенте показали спектакль про мигрантов
Андрей Тешаев
"Mono-Lock" спектаклидан саҳна

Спектаклда жуда кўп бадиий символлар ишлатилган. Улардан бири Абдурасулнинг эчкиси бўлиб, у доимо унга арқон билан боғланган ҳолда кўрсатилган. Масалан, саҳналардан бирида  кизи билан Германияга кетишга отланганда, уни эчкиси билан поездга чиқишга рухсат беришмайди. Абдурасулни ўз қишлоғидан кетгани қўймай турган нарса – эчки, режиссер ғояси бўича – Ватан тимсоли бўлса ажаб эмас.  

Мавзу ўта жиддий бўлишига қарамасдан, спектаклда жуда кўп кулгили саҳналар мавжуд. Улар ўзбек театр санъати учун бутунлай  янгича услубда яратилган. Буни ўзбек театрининг қайта туғилиши десак муболаға бўлмайди.

В Ташкенте показали спектакль про мигрантов
Андрей Тешаев
"Mono-Lock" спектаклидан саҳна

Эслатиб ўтамиз, бу Ёлқин Тўйчиев режиссерлигида қўйилган иккинчи спектакл бўлади. Биринчси бир неча йил олдин “Илҳом” театрида машҳур режиссер Марк Вайл бошчилигида “Абдулла Қодирий” асари асосида қўйилган эди.

Айни дамда спектакль  муаллифлари янги санъат асарини “Илҳом” театри саҳнасига чиқаришни режалаштиришмоқда.

Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (56)

Асосий мавзулар