Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкали очилди

© DarakchiЖиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали
Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайкал очилиш маросимида икки шоир авлодлари ҳамда давлат ва жамоат арбоблари иштирок этишди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Бугун Жиззахда 20 асрнинг етук ўзбек шоирлари Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимга бағишланган хотира мажмуаси очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакиллари иштирок этишди. Ундан ташқари, ҳайкал очилиш маросимида икки шоир авлодлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллар ва ёшлар иштирок этишди.

© DarakchiЖиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали
Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали

Тантанали маросимни хонандалар овози ва шира қизларнинг мушоираси безади. Тадбир сўнггида йиғилганлар ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек адабиёти ривожланишига ўзларининг буюк ҳиссасини қўшган ушбу адиблар номи Ўзбекистонда қадрланиб келмоқда. Хусусан, биринчи президенти Ислом Каримов даврида "Зулфия" номли давлат мукофоти таъсис қилинган эди. Ундан ташқари, Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ўзбек тилини чуқур ўрганишга ихтисослашган, замонавий мактаб-интернат очилган.

© DarakchiЖиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали
Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали
Янгиликлар лентаси
0