02:18 22 Ноябр 2017
Эфир
Оператор и ассистент на съемочной площадке

"Ўзбекфильм" киностудиясига янги директор тайинланди

© Sputnik/ Алексей Даничев
Маданият
Ҳавола олиш
659 0 0

Маданият ва спорт ишлари вазирининг собиқ ўринбосари Фотиҳ Жалолов киностудия директори этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. "Ўзбекфильм" киностудиясига янги директор тайинланди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Маданият ва спорт ишлари вазирининг собиқ ўринбосари Фотиҳ Жалолов киностудияга директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Илгари Жалолов Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг театрлар ва томоша муассасалари бошқармасини, "Ўзбектелефильм" студиясини бошқарган, узоқ вақт давомида "Ўзбеккино" тизимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 19 апрелидан буён "Ўзбекфильм"ни бошқариб келган Ҳилол Насимов октябрь охирида "бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан" директорлик лавозимидан озод этилганди.

Асосий мавзулар