04:19 22 Ноябр 2017
Эфир
Участницы конкурса Ты-супер Танцы из Узбекистана

Ўзбекистонлик "Ты супер! Танцы" танлови иштирокчилари уйга қайтмоқда

Sputnik / Алексей Тихомиров
Маданият
Ҳавола олиш
325 0 0

Анастасия Молокова, Дурдона Иргашева ва Моника Додарбековалар танловнинг иккинчи босқичидан сўнг уйга қайтишмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Кеча 11 ноябрь куни, "Ты супер! Танцы" конкурсининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик иштирокчилар Анастасия Молокова, Дурдона Иргашева ва Моника Додарбековалар ҳам иштирок этишди.

Тошкент вилоятида жойлашган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Анастасия Молокова, Дурдона Иргашева ва Моника Додарбековалар танловнинг иккинчи босқичида Out In Space номли рақс ижро этишди.

Саҳнада ўзбекистонлик иштирокчиларни  россиялик хонанда, шоу-мен ва бошловчи Тимур Родригез қўллаб-қувватлади.  

Қизлар рақсни чиройли ижро этишга астойидил ҳаракат қилишган бўлсада, ҳайъат аъзолари уларнинг рақсини кейинги турга ўтишга нолойиқ деб топди. Энди ўзбекистонлик "Ты супер! Танцы" танлови иштирокчилари уйга қайтади.  

Эслатиб ўтамиз, танловнинг биринчи босқичида Тошкент болалар уйи тарбияланувчилари жозибали миллий рақс ижро этиб ҳайъат аъзоларини қойил қолдиришган эди.

"Ты супер! Танцы" халқаро танлови НТВ телекомпанияси ва Sputnik ахборот агентлиги томонидан ўтказилмоқда. Лойиҳада МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари иштирок этишлари мумкин.

Sputnik
Ты супер Танцы_02

Асосий мавзулар