04:20 22 Ноябр 2017
Эфир
Флаги Узбекистана и Туркменистана

Туркманистонда ўзбек фильмлари намойиш этилади

© Nuz.uz
Маданият
Ҳавола олиш
68 0 0

Мазкур тадбирда Ўзбекистон маданият ва санъат оламининг 60 дан зиёд вакилларидан иборат делегация Туркманистонга жўнаб кетди

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг 12-16 ноябр кунлари Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади, шу муносабат билан Ўзбекистон маданият ва санъат оламининг 60 дан зиёд вакилларидан иборат делегация Туркманистонга жўнаб кетди, деб хабар қилди "Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот-хизмати.

Мазкур тарихий тадбир доирасида Ашхабод ва Дашоуз шаҳарларида ўзбек филмлари намойиши ҳам ташкил этилади. Шу мақсадда Туркманистонга таниқли кинорежиссёр Шуҳрат Маҳмудов ҳам йўл олган.

Делегация аъзолари қўшни республиканинг Ашхабод ва Дашоуз шаҳарларида бўлиб ўтадиган қатор расмий ва маданий тадбирларда қатнашадилар.

Жумладан, маданият кунлари дастуридан Туркманистон маданият вазирлигида учрашув, Туркманистон давлат миллий музейи ва туркман гиламлари миллий музейига ташриф, ўзбек — туркман зиёлилари учрашуви, ўзбек санъати усталарининг концерти ҳамда маданият кунларининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари ўрин олган.

 

Асосий мавзулар