ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. 26-27 декабрь кунлари 80-йилларнинг афсонавий қўшиқчилари "Ottawan" диско-дуэти ва "Bad Boys Blue" немис евродиско-гуруҳининг собиқ иштирокчиси Кевин МакКой "Истиқлол" санъат саройи саҳнасида куйлайдилар. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари хабар бермоқда.
Тошкентда томошабинлар Мария Эстер ижросидан баҳраманд бўладилар. "Ottawan" қатор машҳур қўшиқлари қаторида ўзига дунёвий шон-шуҳратни келтирган оммабоп хитлари — "D.I.S.C.O." ва "Hands Up (Give Me Your Heart)" қўшиқларини ҳам куйлайди.
Кевин МакКой эса "Bad Boys Blue"нинг "You're A Woman", "Gimme Gimme Your Lovin", "Hungry For Love" каби хитларини ижро этади.
Ташкилотчиларнинг билдиришларича, концертда томошабинлар шунингдек Фарруҳ Зокиров ва "Ялла" гуруҳи, Тоҳир Содиқов ва DJ Piligrim каби ўзбек эстрадаси юлдузларини ҳам кўришга муяссар бўладилар.