Хитойда Буюк Ипак йўлининг 30 метрли харитаси топилди

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишКараван идущий через пустыню
Караван идущий через пустыню - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Узунлиги 30,12 метр, эни 59 сантиметрли харита, ипак матога чизилган бўлиб, унда қадимий 211та шаҳар ва қишлоқлар номи битилган.

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Пекиндаги Гугун музейи жамланмаси яқинда Буюк Ипак йўлининг антиқа харитаси билан бойиди, деб хабар қилмоқда Синьхуа ахборот агентлиги.

Темир йўллар - Sputnik Ўзбекистон
Буюк Ипак Йўли давлатлари соатига 400 км тезликда ҳаракатланадиган поезддан фойдаланишади

Ушбу харита узунлиги 30,12 метр эни 59 сантиметрли ипак матога чизилган бўлиб, унда қадимий карвон йўллари жойлашган 211та шаҳар ва қишлоқлар номи битилган. Улар орасида Самарқанд, Ҳирот, Исфахан ва Дамашқ шаҳарлари ҳам бор. Харита Хитойнинг шимоли – ғарбидаги “Цзяюйгуань” чегара қўриқ пунктидан бошланади.

Харитага асосан, Буюк Ипак йўли Осиё Африка қитъаларида жойлашган 10та мамлакат ҳудудлари — Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Саудия Арабистони ва Миср орқали ўтади. Харитага кўра, Буюк Ипак йўли Макка шаҳрида тугайди.

Харита Хитойда 1368 – 1644 йилларда қироллик қилган Мин  династияси даврига  мансуб бўлиб, у  1930 йиллардан буён Японияда сақланиб келган экан.

Ўзбекистон Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишида қатнашади

Қизиғи шундаки, японияда уни Мин династияси даврида чизилган табиат манзараси деб ҳисоблашган экан. Бунга сабаб – харитада кўрсатилган барча шаҳар ва жойлар номлари мўғул, форс ёки араб тилида битилгани бўлган.

Улкан тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу ноёб топилма Shimao Group компанияси раҳбари Сюй Жунмао томонидан 20 млн долларга сотиб олиниб Гугун музейига совға қилинган.

Олимлар фикрига кўра, ушбу харита тўлиқ эмас, аслида унинг узулиги 40 метрлар бўлиши керак. Айни дамда харита реставрация қилинмоқда.

Тарихчи олимлар фикрига кўра, Буюк Ипак йўлига Хитойда милоддан олдинги 206 йилдан – 23 йилга қадар ҳукуматни бошқарган “Ғарбий Хань” династияси даврида асос солинган. У Хитойнинг Сиань шаҳридан бошланиб Италиянинг Рим шаҳрига қадар етиб борган.

 

Янгиликлар лентаси
0