17:14 22 Январ 2018
Эфир
Портфель с документами

Ўзбек миллий мақом санъати марказига раҳбар тайинланди

Sputnik / Алексей Дружинин
Маданият
Ҳавола олиш
320 0 0

Жасур Жабборов бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Янги ташкил этилган Ўзбек миллий мақом санъати марказига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Жасур Жабборов бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Бунга қадар у Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий уюшмаси маъмури лавозимида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ноябрида президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбек миллий санъати мақомни ривожлантириш тўғрисида"ги қарорни имзолаганди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда Мақом санъати маркази ташкил қилиниб, марказ мақомни ўрганиш ва уни оммавийлаштириш билан шуғулланади.

Марказ мақомнинг мумтоз ва замонавий аудио ва видеоёзувларини жамлаб, улардан мақомнинг "олтин фонди" ташкил қилади. Ундан ташқари турли йўналишдаги мақом ижролари нотага солиниб улар илмий жиҳатдан ўрганила бошланади.

Мақом ҳақида ўқув китоблари ва илмий-методик адабиётлар пайдо бўлади. Уларнинг ёрдамида мақом мусиқа таълимида алоҳида фан сифатида ўрганила бошлайди.

Асосий мавзулар