17:17 22 Январ 2018
Эфир
Новогодняя ярмарка на площади в Ташкенте

Тошкент Янги йилни 8 январга қадар нишонлайди

Sputnik / Стрингер
Маданият
Ҳавола олиш
56010

Янги йил байрами маданий тадбирлари 2017 йилнинг 27 декабридан 2018 йилнинг 8 январигача ўтказилиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Тошкент шаҳрида Янги йил байрами маданий тадбирлари 2017 йилнинг 25 декабрида бошланиб 2018 йилнинг 8 январигача давом этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизматига таянган ҳолда Спутник мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бу йил байрам арчалари Тошкентнинг 12 та майдонида ўрнатилиши белгиланди.

Байрам иштирокчилари, меҳмонлар, айниқса болажонлар, шунингдек транспорт ҳаракати хавфсизлигига устувор ўрин берган ҳолда, бу байрамнинг "Бош арча"си ва бош саҳна Лабзак ва Қодирий кўчаларида жойлашган "Наврўз" боғида бунёд этилди. Ҳозирда мазкур майдонда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Қарийб 4 гектарлик майдонда байрам арчаси, саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари бунёд этилади. Мазкур майдонга бориш йўлларида кенг ободонлаштириш ва байрамона безаш ишлари бошланган. Маданият вазирлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар байрам кунлари ўзбекистонликларга байрамона кайфият улашиш мақсадида янги театрлаштирилган дастурлар устида иш олиб боришмоқда.

Бундан ташқари, арчалар одатдагидек "Мустақиллик ва эзгулик" майдони, Алгоритм даҳасидаги "Roison Elektronics" корхонаси олди майдони, Шайхонтоҳур туманидаги "Хадра" майдони, "Локомотив-Анхор" истироҳат боғи, Мирзо Улуғбек туманидаги "Локомотив" истироҳат боғи, "Эко боғ" олд майдони, Олмазор туманида жойлашган Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи, Яшнобод туманидаги "Дўстлик" ва "Ашхобод" истироҳат боғлари, Сергели туманидаги "Greenpark" боғи ҳамда Бектемир туманидаги "Қуёшча нури" боғи ҳудудларида ўрнатилади.

Асосий мавзулар