17:18 22 Январ 2018
Эфир
Энрике Иглесиас

Тошкентда илк бор машҳур хонанда Энрике Иглесиас концерти бўлиб ўтади

© Фото:
Маданият
Ҳавола олиш
35130

Ҳозирги кунда Энрике Иглесиас Лотин Америкаси мусиқасининг энг таниқли қўшиқчисидир

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. 28 декабрь куни "Истиқлол" санъат саройида Энрике Иглесиас концерти бўлиб ўтади, деб хабар қилди Art Uz Promotion Agency матбуот хизмати.

Концерт машҳур бизнесмен, миллиардер Алишер Усмонов кўмагида ташкил қилинмоқда.

Хозирча қўшиқчининг концерт билетлари нархлари маълум эмас. Маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга қараганда, концертга таклифномалари давлат ташкилотлари томонидан тарқатилмоқда.

Испаниялик хонанданинг концерти чипталари Маданият вазирлиги ва Ёшлар Иттифоқи, шунингдек, бошқа жамоат ташкилоти ва Меҳрибонлик уйлари орқали иқтидорли, фаол ёшларга тарқатилади.

Бундан ташқари, ўқишда ва жамоатчилик ишларида маълум бир ютуқларга эришган ўқувчи ва талабалар ҳам Энрике Иглесиаснинг концерти чипталарини қўлга киритишлари мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Энрике Иглесиас 1975 йил 8 май куни Испаниянинг Мадрид шаҳрида туғилган. Энрике Иглесиас ҳозирги кунда Лотин Америкаси мусиқасининг энг таниқли қўшиқчисидир. Унинг Bailando видео клипи Youtube ижтимоий тармоғида 2,5 млрд маротаба кўрилган.

Иглесиас Уитни Хьюстон, Лайонел Ричи, Келис, Сара Коннор, Шон Каретт, Ciara, Pitbull, Николь Шерзингер, Ашер, Эйкон, Дженнифер Лопес, Алсу билан дуэт қўшиқ айтган. 

Энрикенинг кўшиқ альбомлари 116 марта оқолтин ва 227 марта олтин совринига лойиқ деб топилган. Бутун дунёда 100 миллиондан ортиқ дисклари сотилган.

Қўшиқчинг Ring my bells, Escape, Bailamos, Hero қўшиқлари ҳам хит даражасига чиққан. Энрике Иглесиаснинг отаси Хулио Иглесиас ҳам машҳур қўшиқчи бўлиб, у ҳам 2008 йилда Тошкентга келганди.

Эслатиб ўтамиз, 15 ва 17 декабрь кунлари россиялик бизнесмен, миллиардер Алишер Усмонов кўмаги билан бошқа таниқли хонандалар — Робби Уильямс ва Хосе Каррерасларнинг Тошкентдаги концертлари уюштирганди.

Асосий мавзулар