17:19 22 Январ 2018
Эфир
Кинопленка

Алишер Навоий киносаройида ретро фильмлар намойиши бошланмоқда

© Pixabay
Маданият
Ҳавола олиш
118 0 0

Томошабинлар учун ретро фильмларнинг янги репертуари ўзбек ва рус тилларида ҳавола этилади

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Бир хил типдаги фильмлардан чарчаганлар, "кино кўрай десам, арзигулиги йўқ" дея тинмай нолийдиганлар учун "Ўзбеккино" агентлиги ажойиб туҳфа ҳозирлади.

2018 йилнинг 2 январ санасидан бошлаб Алишер Навоий номли киносаройининг "Ўзбек киноси дурдоналари" кинозалида ретро фильмларнинг янги репертуари намойиши бошланади.

Томошабинлар яқин бир ой давомида: "Нодирабегим" (ўзбек тилида, 1973 й.), "Икки дил достони" (ўзбек тилида, 1966 й), "Рыбаки Арала" — (рус тилида, 1957 й.), "Дикарь" (рус тилида, 1988 й.), "Без страха" (рус тилида, 1971 й.), "Қисмат" (рус тилида, 1990 й.), "Зулматни тарк этиб" (Меҳробдан чаён) — (ўзбек тилида, 1973 й.) сингари ретро фильмларни катта экранда томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.

 

Асосий мавзулар