Бухоро Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ислом ҳамкорлик ташкилоти маданият вазирлари IX Ислом конференциясида 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот-хизматига хабар берди.

Президент Афганистана Мохаммад Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон президенти Бухоро давлат университетида маъруза қилади
Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир.

2007 йил Тошкент шаҳри Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ISESCO) "Фан, таълим ва маданият" тузилмаси томонидан Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди.

Ташкилотдаги маданият вазирлари IX Ислом конференцияси томонидан 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланган.

"Аслида Бухорои шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган. Унинг "Қуббатул Ислом", яъни "Ислом гумбази" деб номлангани ҳам бежиз эмас. Ташкилот томонидан ушбу шаҳарнинг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши асрлар давомида ушбу шаҳар ва ундан чиққан олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини яна бир бор тасдиғи ҳисобланади", — деб таъкидланган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0