19:55 26 Март 2017
Эфир

Лойиҳа ҳақида

Лойиҳа ҳақида

Sputnik янгиликлар агентлиги медиа бозорда ўз фаолиятини 2014 йил 10 ноябрда бошлаган. Sputnik бу серқирра дунёда ҳар бир мамлакат ўз миллий қизиқишлари, маданияти, тарихи ва урф-одатларига эга эканлигини акс эттирувчи нашрдир.

Sputnik бошқалар айтмаган нарсалар ҳақида гапиради.

Агентлик - альтернатив нуқтаи назардаги янгиликлар ҳамда радиоэшиттиришлар олиб борувчи маълумотлар манбаидир. Sputnik янгиликлари чет эллик муштарийлар эътиборига қаратилган.

Дунёнинг йирик пойтахтларида жойлашган ҳар бир Sputnik таҳририяти, ўз сайтларига эга бўлиб, маҳаллий радиостанциялар студияларидан эшиттиришлар олиб боради. 2015-йилда Sputnikнинг жаҳоннинг 34 давлати, 130 шаҳарларида 30 тилда жаранг топадиган радиоэшиттиришлари ҳажми суткасига 800 соатдан ошди.

Агентлик ўз мультимедиа матбуот-марказларига эга бўлиб, сайтлар учун эксклюзив контент яратади, маҳаллий тингловчилар учун радиоэшиттиришлар олиб боради.

Радиоэшиттиришлар фақат замонавий форматлар: DAB/DAB+ (Digital Radio Broadcasting), HD-Radio ҳамда уяли телефон ва интернет орқали олиб борилади.

Sputnik рус, абхаз, араб, арман, грузин, дари, инглиз, испан, қурд, қозоқ, қрим-татар, қирғиз, латиш, молдован, озарбайжон, олмон, поляк, португал, пушту, серб, турк, тожик, ўзбек, украин, фин, француз, хитой, ҳинд, эстон ва япон тилларида эшиттиришлар олиб боради ва ўз мультимедия контентларини яратади. Sputnik бренди остида кечаю-кундуз инглиз, испан, араб ва хитой тилларида янгиликлар нашр этилади. Янгиликлар тўхтовсиз равишда чоп этилиши учун Вашингтон, Қохира, Пекин ва Монтевидеода жойлашган ҳудудий таҳририятлар 24/7 тартибида фаолият юритади.

Sputnik фото-хизмати - бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган фото-мухбирлар тармоғидир.