01:45 14 Декабр 2017
Эфир
Светодиодли чироқлар цехи. Архив суръат

Жиззахда энергия эҳтиёт қилувчи чироқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

© Sputnik/ Артем Житенев
Иқтисод
Ҳавола олиш
10301

Жиззахнинг махсус индустриал зонасида Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси ишга тушди.

Тошкент, 13 авг – Sputnik. Жиззахда Жанубий Корея билан ҳамкорликда очилган “Ёрқин чироқлар” номли энергия эҳтиёт қилувчи чироқлар ишлаб чиқариш  корхонаси очилиш маросими бўлиб ўтди деб хабар берди “Ўзбекэнерго” матбуот хизмати.

Ушбу лойҳани амалга оширишда жами 2,5 миллион сарфланди. Завод ҳудудида янги асбоб ускуналар ўрнатилган ва маҳсулот ишлаб чиқариш тизими тўла таёр.

Ўтган йил Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов  ва Жанубий Корея президенти Пак Кын Хе, энергия манбаларидан самарали фойдаланиш  мақсадида, “Ўзбекэнерго” ва Owell энергетик корхоналари ҳамкорлиги ҳақида меморандумга қўл қўйишганди.

2013 йилда Президент, инвестициялар жалб қилишга қулай шароит яратиш учун, “Жиззах” махсус индустриал зонасини ташкил этиш ҳақидаги карорга қўл қўйган эди. Ушбу чора шаҳарнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишга йўл очиб берди.

Асосий мавзулар