10:17 13 Декабр 2017
Эфир
Юк поезди темир йўлда.

Ўзбекистонга Донбасс муаммоси туфайли Украина экспортининг ҳажми камайди

© Sputnik/ Виталий Аньков
Иқтисод
Ҳавола олиш
6801

Экспорт ҳажми Украинанинг жануби-шарқидаги муаммо чигаллашиши сабабли ушбу йилнинг олти ойида 75,4 миллион долларга камайиб кетди.

Тошкент, 21 авг – Sputnik. 2015 йилнинг бирнчи ярмида Украинанинг Ўзбекистонга экспорти ўтган йилнинг биринчи ярмига қараганда 1,4 бараварга камайди, деб хабар берди РИА новости Украинанинг Ўзбекистондаг элчиси Юрий Савченко сўзларига асосланиб.

Экспорт камайиши Донбассдан Ўзбекистоннинг тоғ-кон қазиш ҳамда нефт-газ тармоғлари учун керак бўладиган темир арматура маҳсулотлари олиб келишнинг камайиши билан боғлиқ.

Элчининг гапларига қараганда Украина маҳсулотлари учун киритилган охирги божхона йиғини икки мамлакат орасидаги товар айрбошлаш камайишининг яна бир сабабидир.

“Биз умид қиламизки ушбу муаммолар келгуси музокаралар чоғида ҳал қилинади”, — деди Савченко.

Ўзбекистон 1 июлдан бошлаб Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун қўшимча 10% бож белгилади. Бу Украинанинг ушбу йилнинг февралида Узбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қўйган 10% божига қарама-қарши киритилган чора эди.

2014 йилнинг Августида украина томони, Россия билан савдо-сотиқнинг камайиши туфайли Ўзбекистон билан эркин-савдо зонаси ўрнатиш имконияти ҳақида гапирганди. Аммолекин ҳозирги пайтгача ушбу ташаббус бўйича ҳеч қанақа амалий қарор қабул қилингани йўқ.

Элчихона хабарига кўра Украинанинг Ўзбекистонга экспортининг асосий қисми кимё саноати (фармацевтика), машинасозлик ва қишлоқ-хўжалик саноати маҳсулотлари ташкил қилади.

Икки мамлакат орасидаги умумий мол айрбошлаш биринчи ярим йилликда 11%га камайиб 125,7 миллион долларни ташкил қилди. 2014 йил якунида Ўзбекистон Украинанинг чет эл савдо ҳамкорлари орасида 42 ўринда, МДҲ давлатлари орасида – еттинчи.

Асосий мавзулар