07:10 11 Декабр 2017
Эфир
Мато намуналари. Архив суръат

Тошкентда замонавий тўқимачилик технопарки қурилади.

© Flickr/ Chris
Иқтисод
Ҳавола олиш
8701

Ўзбекистон-корея технопарки лабораторияларида янги авлод матолари ишлаб чиқилади.

Тошкент, 21 авг – Sputnik. Пойтахтда “Ўзбекенгилсаноат” Жанубий Кореялик ҳамкорлари билан замонавий тўқимачилик технопарки қуради, деб хабар берди “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Янги технопарк лойҳа бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ёнида жойлашган бўлиб, энг замонавий асбоб-ускуна билан жиҳозланган. Ташкилот бир вақтнинг ўзида ўқув ҳамда янги сунъий матолар яратиладиган тадқиқот лабораториясига айланади. Бино кўринишини ва лойҳасини таёрловчи иш гуруҳи аллақачон тузилган.

Жанубий Кореялик ҳамкорларга ушбу лойҳа 15 миллион долларга тушади. Лойҳанинг бош ҳомийси Корея республикасининг Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ва Кореянинг Технологиялар ривожлантириш интитутидир.

Олдинроқ Жанубий Кореяда замонавий технопарк қуришга тендер эълон қилинган эди. Унинг ғолиби куз ўртасида аниқ бўлади. Январда ушбу мажмуа қурилиши  бошланиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар