16:23 11 Декабр 2017
Эфир
Электр тармоғини таъмирлаш. Архив суръат

Охирги 15 йил давомида Ўзбекистонда электр тармоқларининг узунлиги 38,2 минг кмга кўпайди.

© Sputnik/ Виталий Аньков
Иқтисод
Ҳавола олиш
47 0 0

2000 йилдан бери Ўзбекистон энергия мажмуаси қуввати 1,5 миллион киловат/соатга ўсди, электр ишлаб чиқариш эса 1,5 миллиард киловт/соатга ўсди.

Тошкент, 21 авг – Sputnik. "Узбекэнерго" акциядорлик жамияти электр энергия мажмуаларини қайта қуриш ва янгилаш бўйича қилинган ишлар натижасини эълон қилди — хабар берди “Жаҳон” АА.

Охирги 15 йил давомида Ўзбекистонда 2,5 миллиондан зиёд одамлар электр тармоғига уланди. Иқтисод соҳаларида электр қувватидан фойдаланиш 445,6 миллион киловат/соатга ўсди. Электр тармоғларининг умумий узунлиги 38,2 минг километрга ўсди.

"Узбекэнерго" 2020 йилга қадар 19 электр станцияларни замонавийлаштиришни режалаштирган. Ушанда қўшимча 450 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади.

Асосий мавзулар