23:44 11 Декабр 2017
Эфир
Доривор ўсимликлар.

Ўзбекистон доривор ўсимликларни экспорт қилади

© Commons.wikimedia/ Casey Fleser
Иқтисод
Ҳавола олиш
36010

Зоминда доривор ўсимликлар бошқа давлатларга экспорт қилиш учун тайёрланади.

Тошкент, 3 авг – Sputnik. Зоомин табиат қўриқхонасида доривор ўсимликларни қайти ишлаш маркази ташкил қилинади, — деб хабар берди kultura.uz

Махсус марказ ўсимликларни қадоқлайдиган ва ўрайдиган юқори технологияли аспоб-ускуна билан жиҳожланади.

Шу билан биргаликда туманда биологик хилма хилликни сақлаб қолиш учун яйловларда озуқавий ўсимликлари экиляпти. Келаси йилнинг куз ойидан бошлаб ҳудуд бошқа яйловлар учун ҳам уруғ етказиб берадиган “она ер” вазифасини ўтайди.

Аввал йиғиб олинган ўтлар қайта ишлаш учун пойтахтга юборилар эди. Энди эса БМТРД лойҳаси доирасида ишлаб чиқариш Зоминга кўчирилди. Бу эса,  ўз ўрнида, маҳсулот сифатини яхшилаш ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашга ёрдам беради.

Зомин посёлкаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудуди ҳисобланган Жиззах вилоятида жойлашган. У ўзининг доривор ўсимликлари билан машҳур. Бу ерда турли кассалликларни даволашда қадимдан ишлатилиб келинган ўсимликларнинг тахминан 50 тури ўсади. Ўсимликларнинг кўпи ўрта аср файласуфлари ва Ибн Сино ўз китобларида тилга олиб ўтган.

Асосий мавзулар