05:18 14 Декабр 2017
Эфир
Афросиёб тезюрар поезди.

Afrosiyob Тошкент– Қарши йўналишида биринчи қатновини амалга оширди

© Flickr/ Adam Jones
Иқтисод
Ҳавола олиш
76 0 0

Тезюрар поезд Тошкентдан Қаршигача уч соатда етиб боради.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. "Ўзбекистон темир йуллари" акциядорлик компанияси “Мароқанд-Қарши” йўналишини электрлаштиришни якунлади, деб хабар берди “Ўзбекистон темир йуллари” матбуот хизмати.

Тошкент – Қарши йўналиши бўйича тезюрар электр поездининг ишга тушиши 511 км масофани 2 баравар тезроқ, яъни 3 соат ичида босиб ўтиш имконини беради.  Темир йўлларни электрлаштириш бўйича олиб борилган ишлар давомида Қарши локомотив депоси ҳам бирйўла қайта жиҳозланди.

Узунлиги 140,8 км бўлган “Мароқанд-Қарши” йўналишини электрлаштириш 2012 йилнинг январида бошланган эди. Лойҳани амалга ошириш учун миллий темирйўл компанияси томонидан 234,7 миллион доллар, Осиё Тараққиёт банки томонидан 100 миллион доллар ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан солиқ ва божхона тўловлари эвазига 23,8 миллион доллар харажат қилинди.

Охирги етти йил давомида "Ўзбекистон темир йуллари" АО 700 километрдан ортиқ йўлларни электрлаштирди. Ўзбекистон барча темирйўллари узунлиги 4,2 минг километрни ташкил қилади. Шундан яна 2 минг километрини электрлаштириш керак бўлади.

"Ўзбекистон темир йуллари" АЖ 1994 йилда Ўрта Осиё темир йўллари асосида ташкил қилинган.  "Ўзбекистон темир йуллари" юк ташиш ҳажми республиканинг барча транспорт турларида ташилган юкларнинг 90% ни ташкил қилади.  2015 йилнинг биринчи ярмида йўловчилар сони 11 миллион одамни ташшкил қилди.

Асосий мавзулар