Ўзбекистонда аҳолининг жон бошига даромади 9 баробар кўпайди

Oбуна бўлиш
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон дунёдаги иқтисодий тез ривожланаётган давлатлар орсида бешинчи ўринда.

ТОШКЕНТ, 1 сен —Sputnik. Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистон иқтисодий салмоғи 5,5 баробар, аҳолининг жон бошига реал даромади — 9 маротаба, ялпи ички маҳсулот ўсиши йилига 8% дан кўпни ташкил қилди, деб хабар берди ТИВ.

Ушбу далилларни Ислом Каримов Алишер Навоий номли миллий боғдаги Ўзбекистон мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланган байрам тантаналари чоғидаги маърузасида айтиб ўтди.

“Аҳолининг ўртача ёши 67ёшдан 73ёшга, аёллар орасида эса 75 ёшга ошди. Бундай кўрсаткичлар албатта ҳеч кимни бефарқ қолдирмайи”, — деди президент.  

Ислом Каримовнинг сўзларига қараганда, бундай натижалар охирги 24 йил давомида босқичма-босқич ўтказилагн ислоҳотлар натижасидир. Ҳозирги кунда Ўзбекистон “Дунё бахт индекси” бўйича 158 мамлакати орасида 44 ўринни эгаллади, МДҲ мамлакатлари орасида эса биринчи ўринда.     

Ундан ташқари, Ўзбекистонда автомобиллар, автомобил қисмлари ва двигателлар, нефт ва газни қайта ишлаш ва электр анжомлари ишлаб чиқариш йулга қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0