16:56 08 Декабр 2016
Эфир
Сабзавот базасидан маҳсулот чиқариш. Архив суръат

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга мева ва сабзавотларни автомобил транспортида олиб чиқишни таъқиқлади.

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Иқтисод
Ҳавола олиш
50 0 0

Ушбу қарор 1 сентябрдан кучга кирди.

 

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга мева ва сабзавот ва полиз маҳсулотларини автомобил транспортида олиб чиқишни ман қилинади, дейилган Вазирлар маҳкамаси қарорида.

Эндиликда мева-сабзавотларни республикадан экспорт қилиш фақат темир йўл ёки ҳаво транспорти орқали амалга оширилади. Ушбу қарор Ўзбекистон божхонаси ишини самарали ва ойдин олиб бориш мақсадида қабул қилинган.

Шу қаторда Ҳукумат аъзолари махсус рўйхат тузиб унга виждонсиз таъминотчиларни киритиш ҳақида ҳам қарор қабул қилди.  

Ушбу рўйхатга шартномалардан қарзи бўлган компаниялар киритилиб. Кейинчалик улар мамлакатдан маҳсулот олиб чиқиш ҳуқуқидан маҳрум қилинадилар.  Рўйхатдан чиқариш қарзлар тўлангандан сўнг амалга оширилиши мумкин.  

Сентябр ойининг охиригача, Ташқи Иқтисодий Алоқалар вазирлиги юқорида кўрсатилган экспортчилар  рўйхатини тузиш тартибини тасдиқлайди.  Вазирлик текширув натижасини ҳар ой эълон қилиб туради.

Ундан ташқари Ўзбекистон давлати суғуртачилар устидан назоратни кучайтирди. Бундан буён суғурта маблағлари тўлов муддатлари бузилган тақдирда жарима тўланади.

 

Асосий мавзулар