16:56 11 Декабр 2016
Эфир
Нефт қазувчи мослама. Архив суръат

Эрон Ўзбекистонга нефт маҳсулотлари еткизиб беради

© Sputnik/ Илья Питалев
Иқтисод
Ҳавола олиш
68 0 0

Эрон Ўзбекистонга йилига 1 млн тоннагача нефт еткизиб беришга таёр

ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Эрон ва Ўзбекистон орасидага товар обороти нефт маҳсулотлари эвазига 250 миллиондан 1 милиардгача ўсиши мумкин, деб хабар берди Эрон элчихонаси матбуот хизмати.

Яқинда Эрон элчиси Али Мардани Фарда билан Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниевнинг учрашуви бўлиб ўтди. Икки мамлакат вакиллари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан савдо-сотиқ ва нефт маҳсулотлари еткизиб бериш муҳокама қилинди.

“Эрондан иқтисодий санкцияларнинг олиниши, ва янги транспорт коридорларининг пайдо бўлиши, икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажмини 1 миллиард долларга еткизади”,  - дейишди элчихонада.

2011 йилда Туркманистон, Эрон, Қатар ва Ўзбекистон “Ўрта Осиё – Форс кўрфази” транспорт коридорини ташкил қилиш ҳақидаги шартномага қўл қўйишганди. Икки йилдан сўнг Қатар шартномада чиқди. Ўтган йилнинг августида ушбу шартнома кучга кирди. Транспорт-транзит коридори Ўзбекистон – Туркманистон — Эронни темир йўл билан ва Эроннинг Бандар-Аббас ва Чабахар портларини Оман портлари билай боғлайди.

Асосий мавзулар