19:25 07 Декабр 2016
Эфир
Сармоя ва бизнес. Архив суръат

Иқтисодиёт вазири: Кичик бизнес Ўзбекистон иқтисодида ҳал қилувчи рол уйнайди

© Pixabay/ AlexanderStein
Иқтисод
Ҳавола олиш
75 0 0

Бугунги кунда хусусий тадбиркорлар Ўзбекистон ЯИМининг 56% ни яратмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Кичик бизнес иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида, аҳолини иш билан таъминлаш ва бойлигини оширишда катта рол уйнамоқда, деб ҳисоблайди Ўзбекистон Иқтисод вазири Галина Саидова.

“Ушбу йил қабул қилинган 2015-2019 йиллар иқтисодиётни ислоҳот, таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш дастури 7 асосий йўналишдан ташкил топган бўлиб, Ўзбекистоннинг келажакда эркин бозор мунособатларини ривожлантиришга бўлган ҳаракатини таъкидлайди”, деди вазир пайшанба куни ўқилган маърузада.  

Министр таъкидлашича, ушбу ҳужжатда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, тадбиркорликни ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилган.

Саидованинг сўзларига қараганда, мамлакат қонунчилигининг жиноят кодекси, маъмурий жавобгарлик кодекси, Фуқаро ҳуқуқлари кодекси ва бошқа ҳужжатларга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Уларга кўра хусусий тадбиркорлик ва хусусий мулк ҳуқуқлари нафақат баравар балки устувор бўлди.

2015 йилда Ўзбекистонда тадбиркорлар сони 6%га кўпайди.

“Бугунги кунда, дунё иқтисоди беқарор бўлган бир пайтда, Ўзбекистон мақсади иқтисодни бир хил олға ривожлантиришни таъминлаш. Яна бир марта таъкидлаш керак-ки бизнинг мақсад иқтисодни янгилаш борасида бошланган ислоҳотларни давом эттириш ва чуқурлаштириш”, — деди вазирлик раҳбари.   

Маърузада, Мустақиллик йиллари давомида 180 миллиард сармоя ўзлаштирилганлиги, улардан 60 миллиарди чет эл сармоялари эканлигини таъкидлади.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш жойлари ташкил қилиш, таълим ва тиббиёт соҳаларини ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлаш масалалари давлат диққат марказида қолаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Асосий мавзулар