19:26 07 Декабр 2016
Эфир
Темир йўл мажмуаси. Архив суръат

Охирги 7 йил давомида Хитой билан савдо-сотиқ 5 баравар кўпайди

© Sputnik/ Виталий Аньков
Иқтисод
Ҳавола олиш
36 0 0

Ҳозир Ўзбекистонда 500га яқин қўшма корхоналар ишламоқда.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. 2007 йилдан бери Ўзбекистоннинг Хитой билан савдо сотиғи 5 баравар кўпайди, дейди “Экономическое обозрение” журнали.

Ушбу сонлар 22 сентябрда ТОшкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Хитой бизнес-форуми пайтида эълон қилинди.

Анжуманда нефт-кимё, электр-техника, машинасозлик, энергетика саноатлари ва қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва туризм соҳасидан мутахассислар қатнашди.

ХХР бизнесменлари янги хусусийлаштириш дастури билан қизиқишди. Ушбу дастурга кўра 1,2 минг корхонани хусусийлаштириш мўлжалланган. Ўзбекистон Хитой тадбиркорларига қўшимча имтиёзлар таклиф қилмоқда.

Учрашув Ўзбекистон Савдо ва саноат палатаси ҳамда Хитой Халқаро савдо ривожлантириш қўмитаси томонидан ташкил қилинган. 

Асосий мавзулар