10:20 22 Август 2017
Эфир
Осиё Тараққиёт банки символи. Архив суръат

Эксперт: Ўзбекистон иқтисодий тизими уни касоддан сақлайди

© Sputnik/ Стрингер
Иқтисод
Ҳавола олиш
34512

ОТБ ҳисоботига кўра, республикада инфляция миқдори ўзгармайди – 2015 йил 8,1%, 2016 – 7,5%.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Осиё Тараққиёт банки сешанба куни эълон қилган “2015 йилда Осиё ривожланиш истиқболлари” ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръатини аввалгидек 7% миқдорида қолдирди. Шу билан бир пайтда Хитой ва бошқа бир қатор Осиё мамлакатлари ўсиш суръатини ушбу йил ва келаси йилга камайтирди. 

Нефт ва газ таъсир кўрсатмайди 

МДҲ давлатлари Институти иқтисодиёт бўлими бошлиғи Аза Мигранян, ОТБ ҳисоботига қандай сабаблар таъсир қилганлигини Sputnikка изоҳлаб берди. 

“Кўп нарса пахта экспорти ҳажмига боғлиқ. Хитойга озроқ миқдорда газ экспорт қилинади. Бу давлат иқтисодининг хом-ашёвий таркиби. Ундан ташқари катта миқдорда саноат маҳсулотлари экспорт қилинади, шу жумладан автомобиллар”, — деди эксперт. 

Экспорт тузими бўйича ҳам Ўзбекистон иқтисоди турли бўлимлардан ташкил топган. Хом ашёдан ташқари Ўзбекистон юқори технологик ишлов берилган маҳсулотлар экспорт қилади. Шуни эвазига мамлакат иқтисоди ўзини ўзи қутқаради. 

Ундан ташқари, Ўзбекистон иқтисодини умумОсиё сусайишидан сақлабқоладиган яна бир нарса — бу иқтисодни давлат томонидан бошқарилишидир. Нархлар, валюта курслари  ўзгариши давлат томонидан бошқарилиши, эксперт фикрича, Ўзбекистоннинг сўзсиз ютуғидир. 

“Бундай ҳолатда иқтисодни стабил ривожлантириш, эркин бозор иқтисодига нисбатан, осонроқ. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон умумОсиё иқтисодий сусайиш трендига қўшилмасликка ҳаққи бор”, деди иқтисодиёт фанлари доктори. 

Осиё Тараққит банки анализига биноанЎзбекистонга товарлар импорти ўтган йилнинг шу даврига қараганда 6%га камайди. “Бу умумжаҳон ва МДҲ давлатлари иқтисодида рўй бераётган воқеаларнинг умумий натижаси”, — эксперт фикрига қараганда. 

Миграняннинг фикрича хом ашё импорти камайиши бу ишлаб чиқаришнинг камайиши билан боғлиқ, бунинг натижаси кейинроқ иқтисодий кўрсаткичларга нисбан таъсир кўрсатади. 

Инфляция кўрсатикичлари ўзгармасдан қолгани ҳам, иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш тизими билан боғлиқ. 

Ундан ташқари, озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳам ўз маҳсулотлари ҳисобига амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида инфляция даражасини бошқаришга катта ёрдам беради. 

Хитой пастга тортаяпти 

Ўрта Осиё мамлакатлари иқтисоди Хитой иқтисоди сустлашишига ҳам боғлиқ. Маълумки, чоршанба куни Хитой тадбиркорлик фаоллиги индекси PMI, охирги 6,5 йил мобайнида энг паст натижани кўрсатди. Хитой иқтисоди охирги икки йил мобайнида кучли тебранишлар таъсири остида. Хитой Ўзбекистон иқтисодитига ҳам энергетик ресурслар истеъмолчиси, ҳам инвестициялар манбаи сифатида таъсир кўрсатади.   

Тадбиркорлик фаолллиги сусайиши бу иқтисодий ривожланиш сусайиши дегани эмас, булар бутунлай бошқача тушунчалар, дейди иқтисодчи. Авваламбор, саноат ишлаб чиқариш ҳажми ва сарфланаётган энергия ҳажмига қараш керак. Ушбу кўрсаткичлар Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодига курсатаётган таъсирни аниқ белгилайди.

Асосий мавзулар

  • Chevrolet Spark, архив сурат

    "Ипотека-банк" матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди

    1342
  • Пахта заводи

    Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

    68
  • Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

    Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

    158